Get Mystery Box with random crypto!

Таксичиларнинг ўзини ўзи банд қилиб фаолият юритиш тартиби туш | Huquqshunos minbari

Таксичиларнинг ўзини ўзи банд қилиб фаолият юритиш тартиби тушунтирилди

Ҳайдовчи дастлаб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва гувоҳнома олади. Буни ёки Давлат солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига бориб, ёки онлайн тарзда амалга оширса бўлади.

Рўйхатдан ўтиш бепул.

Сўнгра Давлат хизматлари марказига бориб солиқ органидан олинган гувоҳномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 300 минг сўм (1 йилга) давлат божи тўлаб лицензия варақасини олади.

Маълумот ўрнида: ўзини ўзини банд қилган фуқаролар даромад солиғи тўламайди. Улар фақатгина 1 йил учун 300 минг сўм (БҲМнинг 1 баробари) меҳнат стажи ҳисобланиши учун ижтимоий солиқ тўлайди ва уни рўйхатдан ўтгандан сўнг ҳам тўласа бўлади.

Автомобилнинг том қисмига такси белгили плафон воситаси ўрнатилган бўлиши лозим. Бу воситанинг йўқлиги 2 млн 100 минг сўмгача (МЖтК 176-4-моддаси) жарима солишга сабаб бўлади. Эслатма: Ушбу тартиб 4 ўриндиқли транспорт воситалари ҳайдовчилари учун амал қилади.

https://t.me/YuristHuquqshunosMaslahati