Get Mystery Box with random crypto!

Ажрашгандан кейин ҳам умумий мулкни бўлиш мумкинми? @Yurist_X | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ажрашгандан кейин ҳам умумий мулкни бўлиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4565-савол:

Assalomu aleykum. Savolim: ajrimdan keyin umumiy mulk bulgan avto mashinani sotdim sotganligim tugrisida natarius qogozi bor unda mashinaning nechi pulga sotilganligi kursatilgan xozirda turmush urtogim sudga bergan umumiy mulkni bulishga sudga natarius qogozini taqdim qilib u yerda kursatilgan summani yarmini bersam buladimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Эр-хотиннинг умумий мол-мулки бўлган (агар ушбу мол-мулк уй бўлса) тақдирдагина, шунда ҳам уларнинг келишувига кўра (айрим ҳолатларда суд томонидан) эр хотини уй билан таъминлаши мумкин.

Оила кодекси 23-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Ушбу қоидага кўра сиз турмуш қурганингиздан кейин орттирилган ҳар қандай мулк сизларнинг умумий мулк ҳисобланади.

Бунда Оила кодексининг 24-моддасига кўра эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади.

Энди қаранг! Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин (ОК 27-м).

Қоиданинг мазмунига кўра турмуш ўртоғингизнинг даъво қилиши ҳуқуқий асосга эга. Бунда никоҳдан ажралган эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги талабларига нисбатан уч йиллик даъво муддати қўлланилади.

Шунга кўра агар сизнинг ўртангиздаги никоҳ бекор бўлганига 3 йил бўлмаган бўлса, суд даъвони қаноатлантириши мумкин.

Асосий масалага келсак, Оила кодексининг 28-моддасига асосан эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади. Лекин суд вояга етмаган болалар манфаатларидан ва (ёки) эр ва хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан, агар эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёхуд эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган бўлса, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлари тенглигидан чекинишга ҳақлидир.

Шунга кўра сиздаги вазиятда умумий қоида бўйича мол-мулкингизнинг 50 фоизига хотинингиз эгалик қилишга ҳақли. Агар суд бошқача қарор чиқармаса, сотилган автотранспорт пулининг 50 фоизи хотинингизга тегади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌