Get Mystery Box with random crypto!

Укитувчи таътил вактида малака оширишга борса, унга пул тулана | Юрист Хизмати | Расмий канал

Укитувчи таътил вактида малака оширишга борса, унга пул туланадими?

@Yurist_Xizmati 4545-савол:

Укитувчи таътил вактида офлайн тарзида малака оширса унга пул туланадими? Таътил вакти чузиладими? Менга таътил вактида маъмурият укишга юбора олмайди, буйрук чикара олмайди дийилди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра агар ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга монелик қилувчи сабаблар таътил бошлангунига қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Мана шу қоидага кўра сиз таътил даврида малака оширишга жалб қилинганингиз учун таътил муддати малака ошириш муддати тугайдиган муддатга узайтирилади. Бунда сизнинг малака ошириш давомида иш ҳақи қопланади.

Меҳнат кодексининг 367-моддасига мувофиқ ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ходим ҳамда иш берувчи учун ихтиёрий тартибда ёки, агар ходимларни мажбурий қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш талаблари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, мажбурий тартибда амалга оширилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 130-бандига асосан ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади,

Шунингдек ушбу кодекс 370-моддасига асосан ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.

Шунга кўра сиз ишдан ажралган ҳолда малака оширишга жалб этилган бўлсангиз, унда сизнинг иш ҳақингиз сақланиб қолиши ва сизга тўланиши керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌