Get Mystery Box with random crypto!

Синф раҳбарлик учун тўланган пул қайтарилиши мумкинми? @Yuris | Юрист Хизмати | Расмий канал

Синф раҳбарлик учун тўланган пул қайтарилиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4519-савол:

Assalomu alaykum xurmatli yurist rayona bosh bugalteri menga 30soat darsim xamda sinf raxbarligi bor rayona bosh ekanamisti meni chaqirib senga notòğri oylik chiqqan deyabdi snif raxbarlik oyligini qaytarib tòlaysan deyapti shu tòğrimi  javob uchun oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин.

Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган. Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин.

Бунда сиз синф раҳбар бўла олмайсиз.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра синф раҳбарлик юклатилган бўлса, унда синфдаги ўқувчиларнинг сони ҳисобига қўшимча ҳақ ВМ 275-сон қарорга асосан қуйидаги миқдорларда тўланади:
15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;

Агар сизга синфдаги ўқувчилар сони ўртасидаги тавоффут ҳисобига нотўғри қўшимча ҳақ тўланган бўлса ҳам бу пул сиздан қайтарилмайди.

Чунки Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌