Get Mystery Box with random crypto!

Клиника очмоқчиман, қайси солиқ турини танлашни тавсия берасиз | Юрист Хизмати | Расмий канал

Клиника очмоқчиман, қайси солиқ турини танлашни тавсия берасиз?

@Yurist_Xizmati 4504-савол:

Ассалому алайкум. Ўз мулким бўлган бинода тиббий хизмат кўрсатиш бўйича клиника очмоқчиман. (яъни тиббий муолажалар, уколлар, врачлар консултациялари, массаж, дцп билан оғриган болалар учун муолажалар ва врач кўриклари) Қандай шартлари бор ва қайси вариантни танлаганим яхши: фирмами, мчжми ёки яна бошқа вариантлари борми? Солиқдан имтиёзлар бор леб эшитдим. Агар бор бўлса қандай имтиёзлар бор? Лицензия олиш учун нима харакат қилиш керак ва қаерга мурожаат қилиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Даставвал, ушбу фаолият учун сизга МЧЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз.

Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади.

Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧҲЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз.

Лицензия талаблари Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сон қарорининг 27-иловасига асосан белгиланган. Унга кўра сиз ариза билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишингиз керак. Лицензия талаблари ва шартларини тўлқилигича бу ерда танишишингиз мумкин:

Энди эса солиқ имтиёзларига ўтсак, Солиқ кодексининг 59-моддасига биноан тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар жумласига киради ва улар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини 0% ставкада қўлланилади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌