Get Mystery Box with random crypto!

Чиқинди қарздорлигини қайта ҳисоблатса бўладими? @Yurist_Xizm | Юрист Хизмати | Расмий канал

Чиқинди қарздорлигини қайта ҳисоблатса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4503-савол:

Assalomu alaykum! Men 2007 yilda toshkent shahar shayhantoxur tumanidan uy olib usha uyga 2007 yilda doimiy roʻyxatga utganman. Hozirgi kunda Qashqadaryo v. Yakkaboğ tumanidagi onamni nomida bo'lgan uyda yashayapman lekin vaqtincha yoki doimiy roʻyxatga qoʻyilmagan man. Men Toshkentdagi uy uchun u erda yashasam ham yashamasam ham musur uchun pul tulayman. Shunga majbur ekanman. Endi 2018 yildan Qashqadaryo v. Yakkabogʻ tumanida musur xizmati yōlga quyilib xonadonlarda odam soni roʻyhatga olingan. Ular bizning uydan 4 kishini ro'yhat qilishgan. Musur xizmati mahalla bergan ro'hatni deydi, mahalla esa men bergan ro'hatda hatto sizlar yuqsilar deydi. 2018 dan beri 389000 qarz chiqarishgan. Mahalladan hat, maʼlumotnoma va uzimni passport kopiyamni bersam ham o'zgartirmadi. Men qanday yul tutsam buladi adolatli bo'lishi uchun.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда қарздорликни доимий ва вақтинча рўйхатда турган фуқароларнинг ҳақиқий сони бўйича қайта кўриб чиқиш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 6-февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш" ҚОИДАЛАРИга мувофиқ истеъмолчи бу хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролардир.

Демак, ҳужжат бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлар олиниши керак. Аниқроқ қилиб айтсак, амалда уйингизда неча киши яшаши эмас балки рўйхатда турганлиги бўйича ҳисоблашри керак. Буни ўзгартириш мумкин.

Юқорида келтириб ўтилган Қоидаларнинг 37-бандига мувофиқ абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар аниқланганда,

Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига тузатишлар киритилади.

Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, чегара (миграция) қайдлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЙ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган ёки камайган (кўчиб кириш, кўчиб кетиш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади.
Шундай экан бу вазият ҳужжатлар билан дасдиқлаб берилиши керак.

Бунда, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид равишда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига ўзгартириш киритилганлиги ёки қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланган ҳолларда Марказнинг ҳудудий филиаллари хизмат кўрсатувчи ташкилотга 5 иш куни муддатида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида электрон тарзда огоҳлантириш юборади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан мазкур огоҳлантиришда кўрсатилган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, Марказнинг ҳудудий филиали томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига нотўғри киритилган маълумотлар тизимдан ўчирилиши мумкин.

Сиз саволда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтмай яшаётганингизни ёзгансиз. Бу ҳолат қонун ҳужжатларига зид ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик қоидаларининг 223-моддасига кўра вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмай яшаш учун жавобгарлик белгиланган.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌