Get Mystery Box with random crypto!

2018 йилда сотилган уйдан солиқ тўлайманми? @Yurist_Xizmati 4 | Юрист Хизмати | Расмий канал

2018 йилда сотилган уйдан солиқ тўлайманми?

@Yurist_Xizmati 4502-савол:

2015-йили бир одамнинг номига Андижон шахрининг иккита жойидан Уй олинади, Уша уйлар 2018- сентябрь ойида сотиб юборилди. 2024-апрель ойида Уша одамнинг номига даромад солиги келди. Шу келган даромад солиги тугрими, шу нарсани батафсил тушинтириб беринг.Шу хакида бирорта Карор борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маълумки 2019-йилнинг 30-декабрида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди. Сизнинг ҳолатингизда солиқ қарздорлиги эски таҳрирдаги Солиқ кодекси амалда бўлган. Лекин мулкий даромад бўйича иккала кодексда ҳам бир хил қоида кетган.

Янги кодекснинг 375-моддасига кўра солиқ солинадиган мулкий даромадлар қаторига солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар киради. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. (Бу қоида экси таҳрирдаги кодексининг 176-моддасида келтирилган.).

Шундай экан бу борада қарздорлик бўйича шубҳа йўқ. Солиқ солинадиган даромад уй-жойнинг сотиб олиш ва сотиб юбориш ўртасидаги харажатлардан ташқари бўлган даромаддан ҳисобланади.

Энди ушбу солиқни ундириш масаласига келсак. Бу борада тўлиқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексига юзланишимиз мумкин. Кодекснинг 88-моддасига биноан солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади.

Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади.

Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади.

Агар сизларнинг ҳолатингиз бўйича уйлар нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномаси бўйича 2018-йил сотилган бўлса, у ҳолда солиқни ундириш бўйича даъво муддати ўтиб кетган ҳисобланади. Шундай экан бу қарздорлик ундирувга қаратилмаслиги керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌