Get Mystery Box with random crypto!

Қўшним уйимга сув ўтказмаяпти, нима қилсам бўлади? @Yurist_Xi | Юрист Хизмати | Расмий канал

Қўшним уйимга сув ўтказмаяпти, нима қилсам бўлади?

@Yurist_Xizmati 4491-савол:

Ассалому алайкум бизга 1990 йилда асосан 6 сотхдан ер берилган бизда хозир сув муаммоси булябти биринчи ва иккинчи кушним уртасидан сув утадиган ташлама арикбор еди бу арикча юкори махалла кушниларни уйларини уртасидан утади биринчи Кушним шу арикни беркитиб 2017йилда кадастр хужжат килдирган екан. Бизга хозир сув бермаябди. Шу муаммони ечими топилмаябти улар килган кадастр хужжатини бекор килдириб чана арикчани. Очтиришни иложи борми биз икки кушни сувга кийналаябмиз илтимос ёрдам беринг. Шу муаммо буйича кадастрга хам учраганиз хал булмаган

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда аввало, қўшнингиз билан маҳалла фаоллари ўртасида келишишга ҳаракат қилинг, агар бу натижа бермаса, фуқаролик судига сервитут белгилаш бўйича ариза беришингиз мумкин бўлади.

Қаранг! Фуқаролик кодексининг 173-моддасида кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Яъни сиздаги вазиятда бўлгани каби қўшнилар бошқа қўшнига тегишли ер участкасидан чекланган миқдорда фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Бундай фойдаланиш ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш мақсадида бўлиши мумкин.

Шундай экан, сиздаги вазиятда ҳам қўшнингизнинг еридан ариқ ўтказиш мақсадида фойдаланишингиз мумкин.

Бунда юқорида айтилганидек, мазкур масала аввало тарафларнинг келишуви билан ҳал этилиши мумкин. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади. Мазкур ҳолатда қўшнингиз ушбу кодекс 173-3-моддасига кўра сиздан ер участкаларидан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизлардаги вазиятда низони келишув билан ҳал қилиб бўлмаса, фуқаролик судига қўшнингизнинг ер участкасига нисбатан сервитут белгилаш бўйича ариза беришингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌