Get Mystery Box with random crypto!

Ташкилот мурожаатимга жавоб бермаса, қандай чора кўрилади? @Y | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ташкилот мурожаатимга жавоб бермаса, қандай чора кўрилади?

@Yurist_Xizmati 4490-савол:

U yoki bu tashkilotga murojaat qilinda , lekin tashkilot belgilangan muddat (15 yoki 30 kun ) ichida murojaatga rasman javob bermadi, tashkilot qanday javobgarlikka tortiladi? Бундай ҳолатда кимга мурожаат қилиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бундай ҳолатда ўша ташкилотнинг юқори турувчи органига ёки прокуратурага мурожаат қилиш лозим.

Қаранг! Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун 28-моддасига кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Шундай экан, мурожаат кўпи билан 30 кун ичида кўриб чиқилиши керак.

Қонуннинг 30-моддасида мурожаатлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Бунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик:
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда ҳам мурожаат қилинган органнинг шу мурожаат билан ишлашга масъул мансабдор шахсига юқоридаги жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

Бунинг учун сиз юқорида айтилган органлардан бирига мурожаат қилишингиз лозим.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌