Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қисқартиришга тушган ходимлар имтиёзли пенсияга ч | Юрист Хизмати | Расмий канал

#Биласизми

Қисқартиришга тушган ходимлар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга

Пенсияга чиқишда иш стажидан ташқари ёшга оид меёр ҳам белгиланади. Умумий қоида бўйича  ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Бу Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуни 7-моддасида мустаҳкамланган.

Шуни айтиш керакки, Қонуннинг 14-моддасига кўра қисқартириш ҳолатлардаги эркаклар 58 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги ҳақидаги имтиёз белгиланган.

Унга кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунга кўра корхонага ходимлар сони қисқарганда ёки корхона бутунлай тугатилганда унда ишлаётган юқоридаги тоифадаги ходимлар имтиёзли равишда пенсияга чиқишга ҳақлидир.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌