Get Mystery Box with random crypto!

Ер тоифасини қандай ўзгартирса бўлади? @Yurist_Xizmati 4484-с | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ер тоифасини қандай ўзгартирса бўлади?

@Yurist_Xizmati 4484-савол:

Менга ажратилган ер участкаси махалла (шахар ичида курилган уйлар ва янги участкалар) худудидан ажратилган (кишлок хужалиги ёки сугориладигаан ерлар да эмас). Архитектура-режалаштириш топшириги  хужжати буйича:
Объект жойлашган худуд кайси зонага мансублиги -"ахоли пункти" деб курсатилган. Агарда шу зонага мансуб булса, унда ер тоифасини узгартириш мумкинми? Илтимос маслахат берсангиз. Мен шу жойдан билишга харакат килдим
https://advice.uz/uz/document/2750\

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз кўрган маълумотлар бино тоифасини ўзгартириш ҳақида. Лекин улар ер тоифасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қаранг! Ер кодексининг 9-моддасига кўра ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади. Ушбу кодекс 8-моддасига кўра шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доирасидаги ерлар аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига киради.

Энди қаранг! мазкур тоифани ўзгартириш тартиби 9-моддада ёзилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.

Бунда ерни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилади.

Шунга кўра сизлар ҳам ерни тоифасини ўзгартириш масаласида вилоят ҳокимига мурожаат қилишингиз лозим.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌