Get Mystery Box with random crypto!

2024 йил солиғини бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкинми | Юрист Хизмати | Расмий канал

2024 йил солиғини бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4475-савол:

Ассалому алайкум хурматли юрист. Мен туман мактабида ўқитувчи булиб ишлайман мактаб директори ва  района бошлиги мени 2024 йил учун солигимни хаммасини тулашга мажбурлаяпти ши тугрими. Солигни ойма ой тулаб боряпман лекин Бу кам дейишди шу тугрими жавоб учун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Умумий қоида бўйича ходимнинг иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин эмас.

Бироқ бунга истесноли ҳолатлар ҳам мавжуд. Хусусан Меҳнат кодексининг 269-моддасига мувофиқ ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар солиқлар ва йиғимларни ундириш учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги белгиланган.

Соддароқ айтганда, иш берувчи ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан солиқларни ёки бмтларни ушлаб қолиши Солиқ кодексининг 386-моддасига асосланган ҳолда солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва буджетга ўтказишни амалга оширади.

Мана шу жойда савол туғилади. Иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимдан ҳар қандай солиқни ушлаб қолиши мумкинми?

Йўқ ундай эмас, Солиқ кодексининг 386- 387-моддалари мазмунига мувофиқ солиқ агенти (иш берувчи) фақат солиқ тўловчи бўлган ходимдан солиқларни ушлаб қолишга ваколати саналади.

Эътибор беринг! Фақат “солиқ тўловчи”дан ушлаб қолади. Ана энди масалани янада аниқлаштирамиз. Ходим солиқ тўловчи мақомига қачон эга бўлади.

Биринчидан, ходим Солиқ кодексининг 364-моддасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчиси саналади. Шунга асосан иш берувчи ходимдан СК 387-моддасини асос қилиб тўланган иш ҳақидан даромад солиғини ушлаб қолишга ваколатлидир.

Шунга кўра иш берувчи солиқ агенти сифатида ходимга тўлаган иш ҳақи миқдоридан даромад солиғи суммасини ушлаб қолиши лозим.

Иккинчидан, ходимнинг номида мол-мулк ва ер бўладиган бўлса, унда ҳам юқоридаги тартибда солиқларни ушлаб қолиши ёки ходимдан солиқларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиши мумкин. Мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати йилига 2 марта 1 апрель ҳамда 15 октабрь этиб белгиланган.

Шунга кўра сиздан солиқни бирданига тўлиқ тўлашни талаб қилиш мумкин эмас.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌