Get Mystery Box with random crypto!

Интизомий жазоси бор ходимга устама тўлаш мумкинми? @Yurist_X | Юрист Хизмати | Расмий канал

Интизомий жазоси бор ходимга устама тўлаш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4468-савол:

Ассалаума алейкум. Саволим бор эди. Тиббиет ходимларини рагбатландириш тугрисидаги низомда ойлик устамалар курсатилган. Саволим шуки, интизомий жазоси бор ходимга устама тулаш мумкинми? Шунга батафсил жавоб берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Устама тўланади.

Интизомий таъсир чораси қўлланилиши ходимнинг меҳнати билан боғлиқ рағбатлантириш чораларини қўлламаслик учун асос бўлмайди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 299-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Қоиданинг мазмунига кўра, интизомий таъсир чораси қўлланилган ходимларга меҳнат натижасига асосланмаган рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Иккинчидан, ушбу модданинг тўринчи қисмида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, сиз устамага бемалол даъвогарлик қилишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌