Get Mystery Box with random crypto!

Мактабни бўш турган ерига иссиқхона қуриш мумкинми? @Yurist_X | Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактабни бўш турган ерига иссиқхона қуриш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4404-савол:

Ассолому алайкум саволим шундай мактабни буш ери бор шу буш жойга иссик хона курмокчиман мактаб рухсат берса. Кандай килиб узок йилга шартнома килсам булади. Буни иложи борми. Иссикхонага анча маблаг сарфлаб курсам Халк талими вазири ёки бирорта карор билан курган иссихонам бирор бошка нарса учун фойдаланишга бериб юбормаслиги учун. Узок муддатли шартнома кила оламанми

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-декабрдаги 660-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандига кўра давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Бунда ташаббус кўрсатувчи бевосита Марказга ёки давлат мулки жойлашган ҳудуддаги ижарага берувчига:
давлат мулкининг тавсифи ва жойлашган жойини;
балансда сақловчини (бундай маълумотларга эга бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда таклифини ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.

Шунга кўра сиз ҳам ҳудудий Давлат мулки обектларидан самарали фойдаланиш марказига мактаб ҳудудидан ижарага ер олиш ҳақида таклиф билан чиқишингиз керак.

Бунда ижарага берувчи томонидан давлат мулкисавдо платформасида ўтказилган электрон онлайн-ауксион савдолар орқали ижарага берилади. Сиз ҳам ауксионда ғолиб бўлсангиз, сиз билан ижара шартномаси тузилади.

Ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган онлайн-ауксион натижаси бўйича расмийлаштирилган баённома асосида тузилган ижара шартномаси электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо билан) икки томонлама расмийлаштирилади. (низом 40-банди)

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌