Get Mystery Box with random crypto!

Ғолиб мактаб жамоалари аниқланди Республика миқёсида 'ЙИЛНИНГ | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ғолиб мактаб жамоалари аниқланди

Республика миқёсида "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ ЖАМОАСИ - 2023" ижтимоий танловида ғолиб бўлган мактаб жамоаларини элон қиламиз:

1-ЎРИН. Қорақалпоғистон, Қонликўл тумани, 2-сонли умумтаълим мактаби - 16250та овоз;
2-ЎРИН. Андижон вилояти, Андижон шаҳри, 24-сонли умумтаълим мактаби - 15947та овоз;
3-ЎРИН. Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, 1-сонли умумтаълим мактаби - 11870та овоз.

Юрист хизматида ўтказилган ишбу ижтимоий лойиҳада мазкур 1, 2 ва 3 ўринни олган мактаб жамоалари Республика бўйича "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ ЖАМОАЛАРИ" деб эътироф этилади.

Жорий йил, 4 февраль куни Юрист хизмати телеграм каналида энг яхши мактаб жамоасини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ижтимоий лойиҳа сифатида "Йилнинг энг яхши мактаб жамоаси — 2023" танловига старт берилганди.

Танлов ғолибларига ваъда қилинган пул мукофотлари ва махсус сертификатлар жорий йил, март ойида юрист хизмати ташкилотчилари томонидан топширилади.

Аслида 1 март куни йўлга чиқишни режалаштиргандик, аммо ҳозирги ноқулай об-ҳаво сабабли кейинроққа қолдиришга мажбур бўлдик. Насиб қилса кунлар яхшиланиши билан совғаларни ўз эгаларига топшириш учун шахсан ўзимиз йўлга чиқамиз.

Шу ўринда, Йилнинг энг яхши мактаб жамоаси - 2023" танловига овоз бериш жараёнида иштирок этган ва бизни қўллаб қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз

@Yurist_Xizmati