Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчини ўқувчига қўйган баҳосига ота-она аралашишга ҳаққи б | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўқитувчини ўқувчига қўйган баҳосига ота-она аралашишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4401-савол:

Ассалому алайкум, укитувчини укувчига куйган бахосига, ота-она аралашиши мумкинми? Укитувчи узини бу холатда кандай химоя килиши керак.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар ўқитувчи ёки бошқа шахс дарсингизга ҳалал берса ёки унинг сизнинг ўқувчиларни баҳолашингизга аралашда улар учун маъмурий жавобгарлик бор.

Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача;
мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳолатда ўқитувчи ота-онанинг ҳаракатлари устидан туман ИИБга мурожаат қилиш керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌