Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчиларнинг 20 соатдан ортиқ дарсларини мажбуран олиниб ВА | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўқитувчиларнинг 20 соатдан ортиқ дарсларини мажбуран олиниб ВАКАНТга қўйилиши ёки жаримага тортилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4400-савол:

Ассалому алейкум ҳурматли юристлар жамоаси! Сизларга Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан ёзмоқдамиз. Саволимиз шундан иборатки, бизнинг туман Мехнат Биржаси юристлари мактаблардаги 20 соатдан ошиқроқ дарс тақсимотига эга бўлган ўқитувчиларнинг дарсларини "Вакант" га қўйиб ва иш излаб юрган мутахасисларни иш билан таминлашни талаб қилмоқда. Вахоланки, кўплаб ўқитувчиларда бир нечта тасниф бўйича(Олий тоифа,вилоят босқичи олимпиадаси ғолибларини таййорлаш,Халқаро серғификатлар) дарслар бўлинган. Шундай бўлсада, Мехнат биржаси мактаб директорларидан дарс соатларини "Вакантга" қўйишга мажбурламоқда. Хаттоки бази бир мактабларга жаримахам белгиламоқда.Ўқитувчиларга тарификатсияда 20 соатдан ошиқ дарс қўйилган бўлса, ўқув йили якун топишига оз қолганда уларнинг 20 соатдан ортиқ дарслари мажбуран олиниб ВАКАНТ га қўйилиши ва жаримага тортилиши қонунийми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, меҳнат биржа юристларининг ҳаракатлари нотўғри.

Бу ҳолатда сизлар туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

Қаранг! “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин.

Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин. Бунда мактабдаги 20 соатдан оритқ дарсларни вакант сифатида чиқариш талаб этилмайди.

Шундай экан меҳнат биржа юристларининг ҳаракатлари нотўғри.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌