Get Mystery Box with random crypto!

КЕЛИНИМИЗ ЎҚИШИНИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЎЧИРИШ МУМКИНМИ? @Yurist_Xizm | Юрист Хизмати | Расмий канал

КЕЛИНИМИЗ ЎҚИШИНИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЎЧИРИШ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3186-савол:

Ассалому алайкум. Углим харбий сержант. Шартнома асосида ишлайди. Якинда уйламокчимиз. Булажак Келин Киргизистоннинг Ош шахрида укийди. Укишини Узбекистонга кучириш учун бирор имтиёз борми? Жавобингиз учун олдиндан Рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом 15-бандига кўра талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра:

• республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтганда;

• турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда;

• турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;

• ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.


Бунда:
• ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;
• ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

Ушбу қоидага кўра, келинингиз ўқишни баҳорги семестра кўчириши мумкин. Бунинг учун у transfer.edu.uz сайти орқали ариза бериши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati