Get Mystery Box with random crypto!

​​ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ОНЛАЙН ОЛИМПИАДА ЎТКАЗИЛАДИ. Ғ | Юрист Хизмати | Расмий канал

​​ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ОНЛАЙН ОЛИМПИАДА ЎТКАЗИЛАДИ. ҒОЛИБГА НОУТБУК ЁКИ ПЛАНШЕТ БЕРИЛАДИ

Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан 2022 йил 6-10-январ кунлари математика, физика, кимё ва биология фанларидан 4-11-синф ўқувчилари ўртасида график асосида онлайн олимпиадалар ўтказилади.

Олимпиада иштирокчиларга 20 та тест топшириқлари тақдим қилинади ва уларни бажариш учун 1 соат вақт ажратилади. Тест натижаларига кўра ҳар бир синф ва фан кесимида энг кам вақт сарфлаган ҳолда рейтингда энг юқори бўлган бир нафар иштирокчи ғолиб ҳисобланади.

Ушбу онлайн олипмиадада ўқувчилар қатнашиши учун етарлича вақт бор. Қатнашмасликка баҳона қидириш учун асос йўқ. Айниқса, рептиторга бориб, ўқишга тайёрланаётган ўқувчилар шунақа пайтларда ўзини кўрсатиши керак. Ғолиб бўлганларга ҳам соврин сифатида ноутбук ёки планшет берилади.

Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш учун ўқувчилар мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари шарт! Рўйхатдан ўтган ўқувчилар ўз таълим муассасалари томонидан тизимда тасдиқланиши лозим. Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш мутлақо бепул.

Онлайн олимпиадада иштирок этиш

Хабарни улашинг
@Yurist_Xizmati