Get Mystery Box with random crypto!

Эр ва хотиннинг умумий мулки ҳақида тушунча берсангиз? ЖАВО | ЮРИСТ БЛОГЕР/РАСМИЙ КАНАЛ

Эр ва хотиннинг умумий мулки ҳақида тушунча берсангиз?

ЖАВОБ:

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Асос: Оила кодексининг 23-моддаси

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr