Get Mystery Box with random crypto!

Дам олиш ва танаффус Ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун б | ЮРИСТ БЛОГЕР/РАСМИЙ КАНАЛ

Дам олиш ва танаффус

Ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун берилган танаффус берилиши шарт. Дам олиш ва овқатланиш учун берилган танаффус иш вақтига киритилмайди.

Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Иш тугаши билан кейинги кун иш бошланиши ўртасидаги дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлмаслиги керак.

ДИҚҚАТ!!! Дам олиш куни ходимларни ишга жалб қилиш тақиқланади. Иш берувчи алоҳида ҳолларда касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб ходимларни дам олиш куни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда ходимга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr