Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилоятидаги Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида юқо | Юрист блогер /расмий канал

Фарғона вилоятидаги Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида юқори тезлик 60 км/соат этиб белгиланган кўчалар:

Фарғона шаҳридаги:

— И.Каримов ҳалқа йўли автомобил йўлининг (1.8 км. қисми, Мустақиллик-Аеропорт кўчалари (ТАТУ) чорраҳасидан, А.Навоий-Аеропорт кўчлари чорраҳаси (777) орқали, Ойбек-И.Каримов кичик ҳалқа йўли чорраҳаси (Вика)гача);
— Ал-Фарғоний кўчаси (1 км. қисми яъни Ал.Фарғоний-Шукрона кўчалари (ҚҚБанк) чорраҳасидан, Ал.Фарғоний-Сайилгоҳ кўчалари чорраҳасигача);
— Б.Марғилоний кўчаси (1.5 км қисми яъни Б.Марғилоний-Университет кўчалари (Алоқа банк) чорраҳасидан, Б.Марғилоний-А.Навоий кўчалари (Азия меҳмонхона) чорраҳасигача);
— С.Темур кўчаси (1.5 км қисми, яъни С.Темур-Мустақиллик кўчалари (Муҳайё) чорраҳасидан С.Темур-Ойбек кўчалари (Риштон чойхона) чорраҳасигача);
— Қувасой кўчаси (1.7 км қисми яъни Қувасой-Истиқлол-Юксалиш кўчалари (5-мактаб) чорраҳасидан, Қувасой-Тўмарис кўчалари чорраҳасигача).

Марғилон шаҳридаги:

— Ҳиёбон кўчаси (1.9 км қисми, яъни Хиёбон-Янги Марғилон кўчалари чорраҳасидан Хиёбон-Мустақиллик кўчалари (Стансия) чорраҳасигача);
— Мустақиллик кўчаси (1.9 км қисми, яъни Мустақиллик-А.Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Мустақиллик-А.Навоий кўчалари (Ўрам) чорраҳасигача);
— А.Яссавий кўчаси (3 км қисми, яъни Мустақиллик-А.Яссавий кўчалари чорраҳасидан, А.Яссавий-Усмон Носир кўчалари (ЛАДА магазин) чорраҳасигача);
— Б.Марғилоний кўчаси (2 км қисми, яъни Б.Марғилоний кўчаси Аквапарк чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача);
— Туркистон кўчаси (2 км қисми, яъни Туркистон-Ёвқасар кўчалари (8-мактаб) чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача);

Қўқон шаҳридаги:

— Сарбоз кўчаси (1.6 км қисми, яъни Сарбоз-Гузар кўчалари (шаҳар Газ) чорраҳасидан, Сабоз-Пўстиндўз кўчалари (Алтайир кафе) чорраҳасигача);
— А.Темур кўчаси (1.1 км қисми, яъни Амир Темур -Шароф Рашидов кўчалари (шаҳар ДХХ) чорраҳасидан, Амир Темур-Гузар кўчалари (шаҳар ГАЗ) чорраҳасигача);
— Туркистон кўчаси (1.5 км қисми, яъни Шохрухобод -Туркистон кўчалари (ЧПК) чорраҳасидан, Гузар-Туркистон кўчалари (6-мактаб) чорраҳасигача);
— Турон кўчаси (1.6 км қисми, яъни Турон -Гузар кўчалари (Ғиштли масжид) чорраҳасидан, Турон-Исиқлол кўчалари (шаҳар ҳокимияти) чорраҳасигача).

@Yurist_Blogerr