Get Mystery Box with random crypto!

Бу йилдан бошлаб олийгоҳга ўқишга кириш учун балл тўплаш макта | Юрист блогер /расмий канал

Бу йилдан бошлаб олийгоҳга ўқишга кириш учун балл тўплаш мактабдан бошланади.

Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади.

Ҳукуматнинг 19.11.2021 йил кунги қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

86-100% учун – 5 баҳо;

71-85% – 4 баҳо;

56-70% – 3 баҳо;

56%гача – 2 баҳо.


Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
       @Yurist_Blogerr