Get Mystery Box with random crypto!

ЎҚИТУВЧИЛАР ТАБЕЛЬ ТЎЛДИРИШГА МАЖБУРМИ? Ассалому алайкум! Про | YURIST 24/7 | RASMIY KANAL

ЎҚИТУВЧИЛАР ТАБЕЛЬ ТЎЛДИРИШГА МАЖБУРМИ?

Ассалому алайкум! Профессионал таълим муассасалари, жумладан техникумда фаолият юритаётган ўқитувчилардан ҳар ой якунида ўқув бўлими ой давомида бажарган ишлари табелларини тақдим этишни сўрайди! Ўқитувчилар томонидан тақдим этилган табелларни умумлаштириб, улар асосида белгиланган жадвал асосида бухгалтерияга тўлов учун буйруқ тайёрланади! Лекин айрим ўқитувчилар, мен табель қилмайман, бу ўқитувчини иши эмас, буни сизлар (ўқув бўлими) қилишингиз керак деб табель топширмай келади! Ўқув бўлимидагилар ўқитувчи ўтган аудиториядаги соатларни ҳисоблаб бериши мумкин бу муаммо эмас, аммо куннинг иккинчи ярми учун мўлжалланган ишларни бажарилган ёки бажарилмаганлигини фақатгина ўқитувчининг ўзи билади! Сабаби ўқув журналларида бу кўрсатилмайди! Саволим шундан иборатки, айтингчи, ўқув бўлими ўқитувчидан табель топширишни талаб қилишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, қайси ҳужжат асосида ва ўқитувчи табель топширмагани учун жазоланиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Табелни ўқитувчи тўлдирмайди.

Буни муассаса кадрлар бўйича менеджер (инспектор) ёки кафедра ёҳуд бўлимларда кабинет мудири лавозимида ишлайдиган ходимлар амалга оширади.

Ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари бундай мажбурият мавжуд эмас. Уларнинг тутган йўли тўғри.

Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади.

Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади. Эътибор беринг, нормада табел имзоланган ҳолда топширилиши қайд этилган.

Бунинг мазмуни бўйича менеджер (инспектор) ёки кабинет мудири табелни тўлдиради ва уни бухгалтерияга топширади.


@Yurist_247