Get Mystery Box with random crypto!

#саволимбор Assalomu alaykum hurmatli aka .Meni  savolim shu | YURIDIK XIZMAT

#саволимбор

Assalomu alaykum hurmatli aka .Meni  savolim shundan iborat ediki ichki ishlar xodimlari soʻroqsiz fuqarolar uylariga kirib tintuv ishlarini olib borish vakolatiga egami ega boʻlmasa men bunday xolatda qayerga murojaat qilsam boʻladi .meni qanday xaq xuquqlarim bor .


Жиноят процессуал кодекси 158-моддасига асосан, Суриштирувчи ва терговчи бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биносида ёки ўзга жойда ёхуд бирор шахсда иш учун аҳамиятли бўлган нарса ёки ҳужжатлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда тинтув ўтказишга ҳақлидир.

БИРОҚ

тинтув суриштирувчи ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади, бунда улар олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишни суриштирув органига ёки терговчига топширишга ҳақлидирлар.

Сизнинг холатингизда терговчи ёки суриштирувчидан тинтув ўтказиш ҳақида тегишли қарорни талаб қилишингиз мумкин. Бундай хужжат бўлмаса уйга киритмаслик ҳуқуқига эгасиз.



Каналга обуна бўлинг ва яқинларингизни ҳам таклиф этинг. Бизда профессионал юридик маслаҳат берилади.

Бизнинг канал t.me/yuridikxizmatuzz