Get Mystery Box with random crypto!

#саволимбор Assalomu alaykum men 3yoshli qizimga 200ming ale | YURIDIK XIZMAT

#саволимбор

Assalomu alaykum men 3yoshli qizimga 200ming alemnt olaman
Bu pul kamlik qilyapti kuproq alement olish uchun nima qilsam buladi?

Ваалайкум ассалом!

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 98-моддасига асосан, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартиби ва шакли ҳақида ота-она ўртасидаги келишув қонунда белгиланган қоидаларга ва боланинг манфаатларига зид бўлмаслиги керак.
Мазкур кодекснинг 99-моддасига мувофиқ, Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Маълумот учун ҳозирги кун холатига ушбу миқдор 243.800 сўмни ташқилади.

Сизга маслахат сифатида шуни айтишимиз мумкинки, сиз алимент миқдорини кўпайтириш хақида туман фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим. Тўланаётган алиимент етмаётганлиги асоси сифатида, фарзандларининг бир ойлик харажатлари (буларнинг ичига турли хил тўгарак тўловлари ва репетитор маблағларини қўшишингиз мумкин) махалла фуқаролар йиғини орқали тасдиқлатган ҳолда судга тақдим этишишингиз фойдали бўлади.


Каналга обуна бўлинг ва яқинларингизни ҳам таклиф этинг. Бизда профессионал юридик маслаҳат берилади.

Бизнинг канал t.me/yuridikxizmatuzz