Get Mystery Box with random crypto!

Дадасин бир бора қучоқлаганлар... Дада деб қўйилар илк бора қ | ❤ 𝒀𝒖𝒓𝒂𝒈𝒊𝒎𝒅𝒂𝒔𝒂𝒏 𝑺𝒆𝒗𝒈𝒊𝒍𝒊𝒎🍃

Дадасин бир бора қучоқлаганлар...

Дада деб қўйилар илк бора қадам,
Дадаси бор олам энг гўзал олам.
Дунёда бахтлидан бахтлироқ одам,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..

Тоғлар гўзал бўлар,қишда қорида,
Куй ҳам жилоланар найда торида.
Бу бахтни  ҳис қилинг улар борида,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..

Пайти келар борингизни бериб ,жим,
Йиғлайсиз сўзингиз айтолмай иним.
Отангиз тафтини ким беради ким,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..

Ҳаётидан ўксиб нолимас улар,
Фарзандларин кутиб санайди кунлар,
Агар, дуо қилса омадинг кулар,
Дадасин бир бора қучоқлаганлар..

Дадажон, сизни яхши кўраман!



Dostlarga ulashing   

@Yuragimdasan_sevgiilim