Get Mystery Box with random crypto!

НУБУВВАТ ЙИЛЛАРИ БИЛАН ҲИЖРИЙ САНАЛАРНИНГ БОШЛАНИШ ВА ТУГАШ ОЙ | "Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv

НУБУВВАТ ЙИЛЛАРИ БИЛАН ҲИЖРИЙ САНАЛАРНИНГ БОШЛАНИШ ВА ТУГАШ ОЙЛАРИ ҲАҚИДА

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 610 йил август ойида пайғамбар бўлганлар. Бу эса ҳижрий-қамарий тақвимда ҳижратдан аввалги 13-йилнинг Рамазон ойига тўғри келади.

Шу ўринда қамарий ойларнинг рўйхатини тартиб билан келтирсак:
1) муҳаррам;
2) сафар;
3) рабиъул аввал;
4) рабиъус-соний;
5) жумодул аввал;
6) жумодус-соний;
7) ражаб;
8) шаъбон;
9) Рамазон;
10) шаввол;
11) зулқаъда;
12) зулҳижжа.

Демак, Рамазон ойи қамарий ойлар ичида тўққизинчиси экан.
Жумҳур (кўпчилик) ва муҳаққиқ уламолар қамарий ойларнинг умум қабул қилинган тартибига асосланиб: «Нубувватнинг биринчи йили Рамазон ойидан бошланиб, зулҳижжа ойида тугайди, нубувватнинг 2 - 13-йиллари эса муҳаррам ойларидан бошланиб, зулҳижжа ойларида тугайди, нубувватнинг 14-йили эса муҳаррам ойидан бошланиб, сафар ойида тугайди», дейишади. Чунки ҳижрий сана нубувватнинг 14-йилидаги рабиъул аввал ойидан бошланади.
Ҳижрий биринчи йил рабиъул аввал ойидан бошланиб, зулҳижжа ойида тугайди. Иккинчи йилдан бошлаб, то ҳозирги кунимизгача эса муҳаррам ойларидан бошланиб, зулҳижжа ойларида тугаяпти.
Ҳижрий тақвим нубувватнинг 14-йили, 1 рабиъул аввал / мил. 622 йил 12 сентябрь тонгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари билан боғлиқдир. Ҳижратнинг Ислом тарихида тутган ўрни ва аҳамияти жуда ҳам катта бўлиб, жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма икки ярим йил давом этган пайғамбарлик ҳаётларини икки даврга — маккий ва маданий даврларга ажратиб беради.

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан. @yunusalioxund