Get Mystery Box with random crypto!

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаларида энг халқона АИ-80 бе | Yo'l patrul xizmati YPX Uz

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаларида энг халқона АИ-80 бензини нархи 5 000 сўмга етган. Нефть нархи бир неча кундан буён барқарор - 47 доллар атрофида сақланиб турипти.

Маълумот учун, ўтган йилнинг шу даврида 1 баррель нефт нархи 65 доллар атрофида бўлганида АИ-80 нархи 4500 сўмни ташкил этган, нефть шу йил март-апрелда 3 баробардан зиёдга арзонлашиб 20 долларгача тушган вақтда АИ-80 нархи 4000 сўмдан сотилган.

Эътиборли жиҳати шуки, АИ-80 нархи ўтган 6 ойда 25% фоизга ортганига қарамай, бой қатламлар учун мўлжалланган 91 ва ундан юқори маркадаги бензинлар нархи ўзгаришсиз қолмоқда.

Статистика қўмитасига кўра, автомобиллар ёқилғиси ноябрь ойида атига 1,6%га ортган холос.