Get Mystery Box with random crypto!

Биламан, сенинг ҳам азобларинг бор, гоҳо оғриқларга беролмайса | Bilmadim

Биламан, сенинг ҳам азобларинг бор,
гоҳо оғриқларга беролмайсан чап.
Сен ҳам сирларингни қилмайсан ошкор,
хўрсиниб қўясан кўзгуга қараб.

Биламан, сенинг ҳам хаёлларинг бор,
ёмғирда ивиган қанотдай оғир.
Сен ҳам битта тушни кўрасан такрор,
ҳаёт ҳам рўёга айланар охир…

Биласан, менинг ҳам ҳисларим сарсон,
мен ҳам яшолмайман кўксимни кериб.
Биласан, менинг ҳам юрак-бағрим қон
сенинг кулгуларинг синиғин териб.

Дунёга ялиниб чўкмаймиз ҳам тиз,
муҳаббатимиздан таралар виқор
ва бахтга интилиб яшайверамиз,
ахир бизда яна минг йил умр бор!