Get Mystery Box with random crypto!

#тафаккур ВАҚТ ҚАДРИ. Статистика ​​​текширувларига қараганда | Zikr.uz

#тафаккур
ВАҚТ ҚАДРИ.

Статистика ​​​текширувларига қараганда инсоннинг ўртача яшаш муддати:

71 йилдир.

Ҳозир сиз тахминан 25 ёшлар атрофи бўлсангиз.

Агар сизга ўлдирувчи касаллик

Авария

ёки бошқа бирор сабаб билан вақтлироқ ўлим келмаса,сизни ўртача 46 йил умрингиз бор.

46 йил сизга кўп кўриняптими?
Келинг кунларга ҳисоблаймиз:

16790 кун бўлади.Бу кунларни соатларга ҳисобласак.

402960 соат бўлади.
Кўрдингизми?
Миллиард эмас,миллион ҳам эмас,бор йўғи 402960 соат.

Бугун неча соат яшадингиз 12 соатми?
Демак 402948 соат ҳаётингиз қолди.

Шу 12 соатингизга қаранг.
Шу соатлар ичида Аллоҳни рози қилувчи нима иш қилдингиз?
Чуқур ўйлаб тафаккур қилинг.
Бебаҳо соатларингиз камайиб бормоқда,бу соатлар Аллоҳ тарафидан фақат бир мартагина берилади.
Балким биз ҳисоблаганимиздан сизнинг соатларингиз бир неча баробар камдир.

Вақтингиздан унумли фойдаланинг! Вақтни берган зот буюрган амалларни бажаринг!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈
Икромжон Хасанов сахифасидаги мақола асосида тайёрланди .

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz