2021-09-23 14:49:20
Қўлингдан келса хокимни ёз инсофсиз!
Бир ачинарли холатни анчадан бери кузатяпман. Кўчада ўтиб кетаётсам, қайсидир бечорани ходим тўхтатиб тиббий ниқоб (маска) тақмагани учун жарима ёзаётган бўлада. Бу вазиятда бечора деган сўзни жаримага тортилаётгани учун эмас, балки, уст-вошини, топиш-тутушини назарда тутиб айтяпман. Бундай холатни деярли кунда кузатиш мумкун. Энг қизиғи жарима ёзишдан олдин, одамни устига ва албатта "таниш-билиш" тоифасига тушмаслигига яхшилаб эътибор беришади. Жаримага тортилаётган одамга бир қарашда "оддий одам" эканлигини тушуниш қийин эмас. У одам шундоқ хам 50-100 минг ўртача кунлик даромад топса топади, бўлмаса йўқ. Энди сизлар уни, йўқ узур ОИЛАСИНИ рисқини қийиб жарима ёзяпсизлар. Инсофларини еворган бўсаларин, қусилар илтимос!!!
Бир бечорани қахшатиб топаётган пулингизни, олаётган ойлигингизни эртага жавоби хам бордир!!!
Энди масалага сизларни тахминий жавобингизга келсак... "Биз карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаяпмиз!!!"
Қоил, браво!!!
Шу ёзган жарималарингиздан қандай фойда бўлди? Хамма маска тақиб юрибдими? Ёки ковидга қарши курашда велосипед миниб кетаётган одам тўлаган жарима пули ишлатиляптими? Давлатимизда ковидга қарши кураш учун пул етарли. У томонидан хавотир бўлманглар!
Эди нозик кўнгилларинга оғир ботса хам бир нарсани билиб қўйилар. "Олдин ўзинга боқ, кегин ноғора қоқ." Ўзларин маска тақяпсизларми? Ха, айтгандек маскага ёзгани чиққан пайтларинг тақасизлар. Гап бўлиши мумкун эмас! Ман бошқа пайтларни айтдим. Тағин нотўғри тушунвомелар!!! Ёки карантин вақтли бўлиб қоганми? Маскага ёзгани чиққанда карантин, бошқа пайт "карантин - нима у"?
Эди постни мақсадига ўтели. Ман яхши гумондаман. Сизлар маска ёзиш учун қандайдир план белгилангани учун жарима солмаяпсизлар, балки карантин қоидаларини сақлаш ва ковидга қарши курашиш учун жарима соляпсизлар!
Келинг унда биринчи навбатта жарима ёзишни туман хокими, туман прокурори, ИИБ бошлиғидан бошланглар! Кегин бир бирингизга жарима ёзинглар! Сизлар хам маска тақмасдан юрганингизни кўр хам кўриб турибди-ку!
Агар мақсад жарима ёзиш бўлса, оддий одамларга жарима ёзмасдан, "дух"из етса ўзиздан юқори турувчи амалдорларга жарима ёзинг! "Дух"из етмаса, оддий одамларни қийнамасдан бошқа иш топинг!
Ушбу мурожаат туман хокими, туман прокурори ва албатта ИИБ бошлиға етиб боради деган умиддаман. Эгаллаб турган мансабингизни унутиб, оддий бир Ёзёвонлик бўлиб вазиятга бир қараб кўринглар!
Ха айтганча буни хам маскага ёзишган. Шунга аламидан ёзяпти деб янглиш фикр қимелар яна. Манга бундан жарима ёзилмаган хали. Балки бу постим кегин ёзишарам.
Ушбу хабарни Ёзёвоннинг барча каналларига тарқатинглар. Зора етиб борса!
Яна аноним хабар деб эътиборсиз қолдириб юрмелар.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEeo3UJfUsYPWXx6Zw
3.0K viewsedited 11:49