Get Mystery Box with random crypto!

​​Туғилган кун МАҲМУД ТОИР 70 ЁШДА Маҳмуд Тоир 1952 йил 31 а | O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi

​​Туғилган кун

МАҲМУД ТОИР 70 ЁШДА

Маҳмуд Тоир 1952 йил 31 август куни Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тамомлаган. Турли йиллар «Янги аср авлоди» нашриёти, Ўзбекистон радиоси, «Паркент тонги» газетасида фаолият юритган.

Дастлабки шеърий тўплами – «Айт энди, юрагим» 1991 йил босмадан чиққан. Шундан кейин шоирнинг «Биз нечун учрашдик?», «Муҳаббат шеваси», «Оқиб кетган армонлар», «Бармоқлар бодаси», «Ҳакни таниб», «Юз тўртлик», «Сайланма», «Отамнинг ўкинчи», «Шеър ҳикмати», «Янги Тошкентнома», «Бедорларга беринг дунёни», «Уйғоқ дил» «Армон туни», «Сўз саодати», «Мен офтобга алишмаган аёллар» каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

«Ўзбекистон халқ шоири» (2005) фахрий унвони, «Меҳнат шуҳрати» (2001) ва «Эл-юрт ҳурмати» (2017) орденлари билан мукофотланган.

Ҳозирги кунда Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари ҳамда «Адабиёт зиёси» газетаси бош муҳаррири вазифасида меҳнат қилмоқда.

Устоз шоирни таваллуд айёми – қутлуғ 70 ёши билан қутлаб, сиҳат-саломатлик ва ижодий баркамоллик тилаймиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ижодий жамоаси

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube