2022-07-04 08:13:42
Чивинлар нега айнан сизни чақади?
Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
Айниқса, иссиқ кунларда ҳар қачонгидан ҳам кўпаядиган ва кайфият бузилишига таъсир қиладиган чивинларнинг нима учун келиб-келиб сизни танлаши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Жисмоний фаоллик ёки бошқа сабаб билан терлаганда тер таркибида #сут_кислотаси ҳам бўлади. Бу эса чивинлар эътиборини тортмай қолмайди.
Кийимингиз қанча тор бўлса, чивинларнинг чақиши шунча осон бўлади. Айнан шу сабаб ҳам кийим-кечак борасида эркин вариантларга эътибор қаратиш тавсия қилинади.
Чивинларни нафас чиқарганда ажраладиган #карбонат ангидрид (CO2) кўпроқ жалб қилади. Айнан шу сабаб ҳам чивинларни тез-тез нафас оладиган кишилар кўпроқ "қизиқтиради".
Manba: «Соғлом ҳаёт»
Kanalimiz manzili
@profchem_uz
Doʻstlaringizga yuboring
@kimyo_fani_maktabda
172 viewsHojiyev Shohruh, 05:13