Get Mystery Box with random crypto!

Гулистонлик ёшлар спортнинг шашка тури бӯйича ӯзаро беллашдила | Yoshlar ovozi

Гулистонлик ёшлар спортнинг шашка тури бӯйича ӯзаро беллашдилар

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги "Маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туманида ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунга маҳаллаларда "Беш муҳим ташаббус" олимпиадаси доирасида спортнинг шашка, шохмот турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларни киритишимиз мумкин. Айтиш лозимки, ушбу мусобақалар маҳалалларнинг ёшлар етакчилари томонидан ташкил этилмоқда.

Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси Меҳридун Мухторов ташаббуси билан ёшлар ӯртасида шашка бӯйича ӯтказилаётган мусобақанинг маҳалла босқичи ӯтказилди.

Мусобақада ёшлар фаол иштирок этдилар. Маҳаллада ғолибликни қӯлга киритган иштирокчига мусобақанинг сектор босқичига йӯлланма берилди. Шунингдек, махсус совғалар ҳам тақдим этилди.

Kishvar.uz интернет нашрининг телеграмдаги спорт хабарлари саҳифаси @kishvarsport