Get Mystery Box with random crypto!

Данғара туманида 20 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб ускун | Yoshlar ishlari agentligi Dang‘ara tumani bo‘limi

Данғара туманида 20 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб ускуналар топширилди.

Махаллалардаги ёшлар етакчилари тавсиясига асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳамда ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш мақсадида уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб, темир пайвандлаш ускунаси, моторли култиватор, пишириқ печлари, ноутбуклар ва бошқа асбоб-ускуналар туман ҳокими томонидан топширилди.

Келгусида ҳам ёшларни доимий қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу амалий ишлар давом эттирилиши билдириб ўтилди.

@YoshlarAgentligiDangara