Get Mystery Box with random crypto!

​​#Президент_селекторидан «Қашқадарёда ичимлик суви билан таъ | Yoshlar kundaligi | Rasmiy

​​#Президент_селекторидан

«Қашқадарёда ичимлик суви билан таъминлашни тўлиқ 100 фоизга етказиш учун ҳаракатдан тўхтамаймиз, сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда нутқ сўзламоқда.

«Бу ерга келишдан олдин, вилоятдаги аҳволни ва қабул қилинган дастурларни таҳлил қилиб, ҳали кўплаб муаммолар бўйича ечим топишимиз керак, деган фикрга келдим», - деди Президент.

Жумладан, сув муаммосига тўхталиб ўтди. Инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 миллиард сўм ҳисобидан 1 минг 823 километр ичимлик сув тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.

Натижада 500 минг нафар аҳоли илк бор сифатли ичимлик сув билан таъминланади, 160 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик сув таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.

110 километр узунликдаги “Яккабоғ-Қарши-Косон” магистрал ичимлик сув тармоғини қуриш бўйича бир ой муддатда қарор тайёрланиб, 2022-2024 йилларда қурилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi