Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar-Kelajagimiz жамгармаси Хатирчи туман филиали

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kelajagimiz_xatirchi — Yoshlar-Kelajagimiz жамгармаси Хатирчи туман филиали Y
Telegram kanalining logotibi yoshlar_kelajagimiz_xatirchi — Yoshlar-Kelajagimiz жамгармаси Хатирчи туман филиали
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 52
Kanalning ta’rifi

Ushbu Kanal Bugungi kundagi Yoshlarimizni Xar tomonlama qo'llab quvatlash maqsadida ochilgan maxsus Kanal bo‘lib. Yoshlar-Kelajagimiz Jamg'armasi Xatirchi tuman Filialidagi O'zb.Res.Prezidentining PF- 5466 sonli farmoni ijrosi yuzasidan ishlar. 99-3373114

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-08-03 08:05:25
IELTSONLINE.UZ платформаси Thompson School билан ҳамкорликда 15000 та абитуриентни БЕПУЛ ўқитади!

Энди Ўзбекистоннинг энг узоқ нуқтасидан туриб ҳам умумий инглиз тилини юқори сифатда ўрганиш мумкин!

Абитуриентлар 4 ой давомида интенсив инглиз тилини БЕПУЛ ўрганишади!

Онлайн рўйхатдан ўтинг:
@ieltsonline_admin

Ҳозироқ қўнғироқ қилинг:
+998 71 2007072
+998 71 2007075

Телеграм канал:
@ieltsonline_uz
Бепул материаллар

Реклама
72 views05:05
Ochish/sharhlash
2020-08-02 10:43:51 #МОБИЛ_ИЛОВАЛАР

Ҳурматли каналимиз аъзолари

Сизлар учун мамлакатимиздаги тижорат банкларининг мобил иловаларини рўйҳатини тузиб чиқдик.

Ушбу рўйхатдан ўзингизга хизмат кўрсатаётган ёки ўзингизни қизиқтирган тижорат банкларининг мобил иловаларини телефонингизга юклаб олишингиз мумкин. Ушбу иловалар Сизнинг узоғингизни яқин қилади. Асосийси, энг қимматли ресурс - вақтингизни тежайди.

1. Агро банк
"AGROBANK Mobile New"

2. Алоқа банк "Aloqa Mobile"

3. Асака банк "Asaka Mobile"

4. Asia alliance bank "MyAlliance"

5. Давр банк "DAVRBANK Mobile"

6. ZiraatBank Uzbekistan "ZiraatBank"

7. Инфин банк "InfinBank"

8. Ипак йўли банк "Ipak Yo'li Mobile"

9. Ипотека банк "Ipoteka Bank"

10. Капитал банк Apelsin

11. Мададинвестбанк "MadadInvest"

12. Микрокредитбанк "MKB Mobile"

13. Ориент финанс банк "OFB24"

14. КДБ банк Ўзбекистон "MultiPay KDB"

15. Пойтахт банк "Poytaxt Mobile"

16. Равнақ банк "RBK-Mobile"

17. Савдогар банк "Savdogar Mobile"

18. Туркистон банк "Turkiston Bank"

19. Турон банк "MyTuron"

20. Траст банк "TrustPay"

21. Универсал банк "Universal Mobile"

22. Hi-tech bank "UNO"

23. Ҳамкор банк "Hamkor Mobile"

24. ЎзМиллий банк "Milliy"

25. Ўзсаноатқурилишбанк "UzPSB Mobile"

26. Қишлоққурилишбанк "QQB Mobile"

27. Халқ банки "Xalq Mobile"

Мобил иловалардан деярли барча банк хизматларида фойдаланишингиз мумкин. Ишонинг, банкка бориб, иш битирадиган замон эмас ҳозир.

Ушбу фойдали постни Сиз ҳам яқинларингизга тавсия қилинг.

Бизнинг расмий саҳифаларимиз
Telegram | Instagram| Facebook
68 views07:43
Ochish/sharhlash
2020-07-31 07:51:57
Alloh uyingizga nur
Dardingizga huzur
Oilangizga baxt,
Umringizga vaqt,
Ishingizga omad
Qo'lingizga daromad
Yaqinlaringizga quvonch
Bir birimizga ishonch
Dasturxonlaringizga Barakot ato etsin,
Har doimo Allohim sizni o'ziga yaqin bandalari qatorida aylasin, QURBON HAYIT ayyomi muborak bo'lsin.

Yoshlar-Kelajagimiz jamg'armasi Xatirchi tuman filiali raxbari Jo'rabek Eshmamatov
69 views04:51
Ochish/sharhlash
2020-07-29 09:49:44 #Биласизми

Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга

Қонунчиликка кўра, ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.

Бунда ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим.

Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаблари рад этилган тақдирда, бунинг сабаби иш берувчи томонидан ёзма шаклда маълум қилиниши керак.

Рад этиш сабаблари маълум қилинмаган тақдирда, ходим ушбу ҳолат бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
58 views06:49
Ochish/sharhlash
2020-07-29 07:04:15 #МИЛЛИАРДЕР_РОКФЕЛЛЕРДАН

Муваффақиятнинг 17 та "олтин" қоидаси

1. Ҳар қандай фалокатни янги имкониятга айлантиришга ҳаракат қилинг.
2. Катта харажатлардан қўрқманг, аслида кичик даромадлардан қўрқишингиз керак.
3. Кун бўйи ишлаган одамнинг пул топишга вақти бўлмайди.
4. Сизнинг фаровонлигингиз ўз қарорингизга боғлиқ.
5. Агар сизнинг ягона мақсадингиз бойликка эришиш бўлса, ҳеч қачон унга эриша олмайсиз.
6. Дўстликка асосланган дўстлик бизнесдан кўра яхшироқдир.
7. Сизга энг катта завқни нима беради, биласизми? Қандай қилиб дивидендлар сармоядорлар томонидан амалга оширилганлигини билиб олинг.
8. Тўғри нарсани қилишнинг ўзи кифоя эмас, асосийси одамларни тўғри иш қилаётганингизга ишонтиринг.
9. Ҳар бир нарсани биладиган одамдай эмас, ҳамма нарсани биладиган одамдан ҳам шижоатли ишланг.
10. Яхши бошқариш оддий одамларга мукаммал одамларнинг ишларини қандай амалга оширишларини кўрсатишдир.
11. Сабр-бардош билан нима бўлишидан қатъий назар – яхши ёки ёмонми, яхши ёки ёмонми – натижага эришилади.
12. Ҳеч ким бу ҳаётда ким бўлишини ҳеч ким билмайди, лекин сиз доимо кўпроқ нарса учун туғилганингизни билишингиз керак.
13. Яхшиликдан ҳам яхшироқ иш – хайр-эҳсон қилишдан қўрқманг.
14. Эришилган ҳар бир миллион ҳақида ҳисоб бериш мумкин, фақат биринчисидан ташқари.
15. Шон-шарафга эга бўлинг ва у сиз учун ишлайди.
16. Одамлар билан курашиш қобилияти шакар ёки қаҳва сотиб олаётгандек сотиб олинадиган маҳсулотдир. Ва бу қобилиятга ҳамма нарсадан кўра кўпроқ тўлайдилар.
17. Қатъиятдай ҳар қандай муваффақият учун зарур бўлган бошқа сифат йўқ. Қатъийлик ҳамма нарсани, ҳатто табиат қонунларини ҳам енгиб чиқиши мумкин.

@Yoshlar_kelajagimiz_Xatirchi
64 views04:04
Ochish/sharhlash
2020-07-28 19:32:22
«Ҳозирги шароитда касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз. Шунинг учун аҳоли саломатлигини сақлаш, айни пайтда темир интизом билан ҳамма ишларни давом эттиришимиз керак».
56 views16:32
Ochish/sharhlash
2020-07-28 09:03:59
Сиз карантин даврида ўз устингизда ишлаб, бизнес ҳақида билимларга эга бўлишни истайсизми?

Унда навбатдаги Webinar'имиз айнан сиз учун.

Спикеримиз - "Cambridge learning center" ўқув марказлари тармоғи асосчиси, 25 ёшдаги муваффақиятли тадбиркор Жаҳонгир Пўлатов "Карантин даврида ўз устида ишлаш мавзусида маълумот беради.

Webinar'да https://www.youtube.com/channel/UCPAQFzayXV2tF_Ox7... манзили орқали иштирок этишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
56 views06:03
Ochish/sharhlash
2020-07-27 15:10:01 Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.


@uzauz
52 views12:10
Ochish/sharhlash
2020-07-27 15:09:56 Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

б) фуқароларга:

тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.


@uzauz
54 views12:09
Ochish/sharhlash
2020-07-27 15:09:50 Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш хизмати (курьер, доставка, кейтеринг) бундан мустасно);

мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

Шунингдек, жорий йил 31 июль (жума), 1-2 август ҳамда
8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари
бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.


@uzauz
49 views12:09
Ochish/sharhlash