2022-04-25 13:48:21
Президент қарори билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами аҳолига яқинлаштирилади. Хусусан:
2023 йил 1 январдан бошлаб жойлардаги оилавий поликлиника филиаллари негизида
оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади;
оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар
иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун
2022 йил 1 июндан бошлаб қўшимча устама ҳақи белгиланади;
2022 йил 1 майдан бошлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан олис масофада жойлашган маҳаллаларда маҳалла
тиббиёт пунктлари ташкил этилади;
аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурлар ва патронаж хизмати
фақат ССВ томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда амалга оширилади,
бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашувига йўл қўйилмайди;
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб шифокорларнинг
якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилади.
Шунингдек,
“Қишлоқ шифокори” дастури такомиллаштирилади:
олис ва чекка худудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча
2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга
ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг
50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
олис ва чекка худудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар
клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
@yoshlar_kelajagimiz_buxoro
3.8K views10:48