Get Mystery Box with random crypto!

Ғиждувон ва Шофирконда 'Ёшлар маркази' барпо этилмоқда Мамлак | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

Ғиждувон ва Шофирконда "Ёшлар маркази" барпо этилмоқда

Мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, ижтимоий фаол бўлиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бухоро вилояти аҳолисининг 50 фоизга яқинини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади.

Ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳаётда ўз ўринни топиши, муносиб турмуш кечириши учун шароит яратиш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Ғиждувон ва Шофиркон туманида бўлиб, сектор раҳбарлари билан мазкур ҳудудларда барпо этилаётган "Ёшлар маркази" иншооти лойиҳаси билан танишдик.
Масканларда хорижий тиллар, ҳунармандчилик, турли спорт, санъат каби 20 дан ортиқ тўгарак, ахборот-комуникация технологияларига қизиқувчилар учун ҳам кенг шароитлар кўзда тутилган.

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro