Get Mystery Box with random crypto!

#Ёшларга_мурожаат Давлат фуқаролик хизматини янада ривожлант | Yoshlar Ittifoqi Rishton tumani Kengashi kanali (rasmiy)

#Ёшларга_мурожаат

Давлат фуқаролик хизматини янада ривожлантиришда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган ташаббускор ёшларнинг стратетик соҳалардаги ғояларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қўллаб-қувватлайди.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ушбу лойиҳа доирасида ёшларга мурожаат билан чиқди.

Азиз ёшлар, сизда давлат фуқаролик хизматини янада ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифлар бўлса, 100ideas.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, илк қадамни ташланг.

Биз ғояларингизни биргаликда амалга оширишга тайёрмиз!

Агентлик Ахборот хизмати
http://t.me/argos_uz