Get Mystery Box with random crypto!

#taqdim КАЛОМИ МАРЯМ Юзим – иффат, Сўзим – иффат, Ўзим – | ✯ Yσѕн qαℓвιм ✯

#taqdim

КАЛОМИ МАРЯМ

Юзим – иффат,
Сўзим – иффат,
Ўзим – иффат,
Тушса фақат юзларимга ҳаё тушди.
Чиқса фақат сўзларимдан чиқди ҳикмат,
Адабсизлик каломидан жон увушди.

Ишқ – мақсадим,
Матлабим у ҳар нафасда,
Фирдавсида Ёр васлини қасд айладим.
Дунё деган бир ажойиб гулқафасда
Мен нафсимни иззатимдан паст айладим.

Хаёлиммас номаҳрамнинг хаёли ҳам,
Эр зотининг исмини-да ёд этмадим.
Ҳисларимни зикрим билан кўриб баҳам,
Мен нафсимни бир нафас ҳам шод этмадим.

Тўкилмадим йўллар узра тупроқланиб,
Меҳробимни қаср этмиш Парвардигор.
Юрагимнинг ошёнини олдим таниб,
«Асмо...» деган бир муҳташам саройим бор!

Фаришталар суймиш мени фалакларда,
Ер аҳлига суйдирмиш Ул Ҳақ таоло.
То қиёмат қолармишман юракларда,
Марям исмим севар эмиш арзу само...

Қалбим бўлди менга ҳар дам Ишқ ватани,
Ҳақ манзилга кўзларимни қадаб бўлдим.
Кўнглимга ҳам раво кўрмай бегонани,
Иффат бўлдим, ҳаё бўлдим, адаб бўлдим!

Ўткирбек Муҳаммадсобир
2022, июль-август
Тошкент

Husen Fayzullayevdan siz uchun maxsus!

@Yosh_qalb