Get Mystery Box with random crypto!

#Чин арафа, ёлғон арафа, Момолардан қолғон, арафа. Остонада | Yosh onalarga maslahatlar

#Чин арафа, ёлғон арафа,
Момолардан қолғон, арафа.
Остонада Ийду ал Қурбон,
Дилга шодлик солғон арафа.
 
Бир-биридан ширин таомлар,
Бир-биридан ширин каломлар,
Бошланади, келин саломлар,
Қизчаларга фарғон-арафа.
 
Кўнгилларга берилиб оро,
Юрт кезади шодлик, дилоро,
Фарғона, Шош, Кешу, Бухоро,
Самарқанду, Сурхон арафа.
 
Қотирма нон, қатлама, гўжак,
Шилпилдоғу,  сомсаю, пичак,
Ҳолва, новвот, бўғирсоқ, чак-чак,
Дастурхони - бир хон арафа.
 
Гўзалликда шабнамдай, худди,
Ифор тўлган хонамдай, худди,
Муҳаббатда онамдай, худди,
Қулоғида райхон - арафа.
 
Битсам, тарфи минг сатру байтлик,
Қутлуғ бўлсин, шодона пайтлик,
Ушбу шеърим Сизга Ҳайитлик,
Кўнгилларда илҳом - арафа.


@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Homiladorlik_davri
@Ogilmi_qizmi
Instagram sahifamiz