Get Mystery Box with random crypto!

Аёллар чақалоғини эмизмаслиги, смесь билан боқиши жуда кўпайиб | Yosh onalarga maslahatlar

Аёллар чақалоғини эмизмаслиги, смесь билан боқиши жуда кўпайиб кетди!!!

Туғруқхонада биринчи кун сут камдек туюлса, "бола оч қолади" деб смесь беришади. Бу катта хато.

Эслаб қолинг, сут келишига асосий туртки - бу чақалоқ кўкракни эмиши. Қанча кўп эмса, шунча тез келади ва шунча кўп келади.

Смесь ёки соска берсангиз, табий жараённи бузасиз. Бола кўкракни камроқ олади ва натижада сут яхши келмайди.

Чақалоқ йиғласа ҳам, чидаб, кўкрак беришда давом этинг.

Биринчи 2-4 кун оғиз сути келади. Уни ҳажми кам, лекин озуқавий моддаларга шунчали бойки, ҳар эмганида 1 чой қошиқ чиқса ҳам, болага етарли бўлади.

Кесарево бўлган аёллар ҳам биринчи соатларданоқ боласини кўкрагига олиб, эмизиши керак. Бу ҳақида шифокорингиз билан олдиндан келишиб олинг.

Буни иложи бўлмаса, чақалоқни қўлингизга олгунча ҳар 2-3 соатда сутни соғиб туринг.

Унутманг, онасини эмган бола анча соғлом бўлади.

Қўшимча:
Қандайдир жиддий муаммо бўлса, неонатолог шифокор ўзи тушунтириб, смесь таклиф қилади.

Кўп ҳолатларда шифокорлар иш билан жуда банд бўлиб, аёлларга эмизиш қоидаларини тушунтиришга вақти бўлмайди (чақалоқлар сони кескин ортяпти, шифокорларни сони ўша-ўша). Шуни ортидан оналар вақтида, тўғри ва етарлича эмизмайди ва муаммоларни олдини олиш учун смесь беришга тўғри келади.

Билиб олинг:
Янги туғилган чақалоқ ҳар соатда эмиши нормал ҳолат, кейинчалиқ сут кўпайиб, ораси қисқаради. Агар ораси узоқ бўлса, ҳар 3 соатда ўзингиз таклиф қилинг, ҳаттоки уйғотиб.

Кун давомида эмганини ҳеч бўлмаса учтасида кетма-кет 6 та сўриш ҳаракатини қилса, бола учун бу етарли.

Табиатан ҳаммаси мукаммал яратилган. Нормал жараённи бузмасангиз, шуни ўзи етарли!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Homiladorlik_davri
@Ogilmi_qizmi