Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА НЕГА ТИРНОҒИНИ ТИШЛАЙДИ? Тирноқни тишлаш ҳолати тибб | Yosh onalarga maslahatlar

БОЛА НЕГА ТИРНОҒИНИ ТИШЛАЙДИ?


Тирноқни тишлаш ҳолати тиббиётда онихофагия деб юритилади, Бу ҳолат қаттиқ тушкунлик, қўрқув ва стресс пайтида кузатилади.
Маълумки, бола туғилмасдан аввал, она қорнидалигидаёқ бармоқларини сўра бошлайди. Бу уларга ёноқ мушакларининг ривожланишига ёрдам беради.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бармоқ ёки тирноғини тишлаган бола ўзи билмаган ҳолда гўдаклик даврига қайтади. Улар шу орқали тинчланади. Асаб тизими фаолияти ўз ўрнига қайтгач, бу одат бора-бора ўтиб кетади. 

Уни бу одатни ташлашга мажбурлаш ярамайди. Болага ўзини кўрсатишига, фикрини билдиришига имкон яратинг. Кўпроқ болалар орасида бўлишига, тортинмасдан мулоқот қилишига қўйиб беринг. Шундагина у ўзини ўраб турган қўрқув, тортинчоқлик ва жамоага қўшила олмаслик одатларини тарк қилади.

Болага онанинг рухий холати хам уз таьсирини курсатади. Яьни она асабий булса, бола хам
асабийлашиб, тирногини тишлаши,  четларини кучириши, бармогини суриши  мумкин.

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Homiladorlik_davri