Get Mystery Box with random crypto!

Чақалоқларни йўргаклашда (памперс) нималарга эътибор бериш лоз | Yosh onalarga maslahatlar

Чақалоқларни йўргаклашда (памперс) нималарга эътибор бериш лозим?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Бир марталик тагликлар оналар учун чақалоқларни парваришлашда асосий ёрдамчи ҳисобланади. Бола териси қуруқ бўлиши ва турли ноқулайликларни келтириб чиқармаслиги учун тагликларни ўз вақтида алмаштириш лозим. 1-2 ойлик чақалоқлар тагликларини ўртача ҳар 2-3 соатда, 3-6 ойлик чақалоқлар тагликларини эса ҳар 4-6 соатда алмаштириш керак. Бола 6 ойдан ўтгач, тагликларни алмаштириш вақти боланинг хусусиятларидан келиб чиқиб танланади.

Бундан ташқари чақалоқ “катта эҳтиёжини” қондирса, таглик шикастланса, йиртилса, бола ухламоқчи бўлса, узоқ вақтли сайрдан олдин алмаштириш лозим.

Тери ҳимояси учун яллиғланишга қарши, терини ҳимоя функциясини тикловчи мазлардан (педиатр тавсияси билан) фойдаланиш мумкин. Тагликларни тўғри танлаш керак. Узоқ вақт тагликларнинг алмаштирилмаслиги терининг таъсирланиши ва инфекция тушиш хавфини янада оширади.

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Homiladorlik_davri
@Ogilmi_qizmi