Get Mystery Box with random crypto!

Намоз Аллоҳнинг ҳаққи Ҳазрат домла айтадилар: Поезд бир бека | Шайх Ёрқинжон Фозил|Расмий канали

Намоз Аллоҳнинг ҳаққи

Ҳазрат домла айтадилар:
Поезд бир бекатда тўхтаганда, намоз ўқигани тушдим. Молларим ҳаммаси поездда қолди. Жойнамозни солиб икки ракат намоз ўқийман деб "Аллоҳу акбар" деганимни биламан, поезд юриб кетди.
Энди менга шариат нима дейди. Шариат айтадики, у поезд ичида қолган нарса сенинг ҳаққинг, банданинг ҳаққи, намоз эса Аллоҳнинг ҳаққи, Аллоҳнинг ҳаққи билан банданинг ҳаққи рўпара келганда банданинг ҳаққи улуғ туради.
Нима учун?
Аллоҳ улуғ-ку!
Аллоҳ улуғ бўла туриб, нима учун банданинг ҳаққи муқаддам туради. Чунки банда муҳтож, Аллоҳ эса муҳтож эмас. Эшигингга иккита одам келса, бири бой иккинчиси камбағал бўлса, эҳсонни камбағалга қиласан. Шариат айтадики, намозингни буз, тезда поездга чиқ, молинг кетиб қолмасин, намозни поезда ҳам ўқиб оласан.
Ҳазрат домла эса, сўзларида давом этиб шундай дейдилар: Намозда турибман. Поезд кетяпти, поезддаги ҳамма ҳинду (Аллоҳни танимаган, бутларга ва ҳайвонларга сиғинадиганлар) лар бошини чиқариб, нима қилар экан деб менга қараб турибди. Намозга тушганимни ҳаммаси кўрган эди. Бошини чиқариб, менга қараб турган ҳиндулар шариат масаласини қаердан билади.
Ооо, бу муфтий динга амал қилди демайди-ку! Эее, бу мусулмоннинг намози зўр экан. Хоҳлаган вақти ўқиб, хоҳлаганида бузиб кетаверар экан-да деб диннинг устидан кулмайдими?
Дунё йўқолса-йўқолсин намозни бузмайман дедим. Намозни хотиржам ўқидим.Салом бериб қарасам, поезднинг охирги вагони олдимда турибди. Биттаси раҳми келиб стопкранни тортган экан. Жойнамозни олдиму поездга оёғимни қўйдим. Шу заҳоти поезд юриб кетди. Кейин ўзимга ўзим " Яхшиям намозни бузмапсан, намозни бузганингда Исломни расво қилардинг" дедим. Кейин бориб қарасам, ҳамма нарсам турибди. катта миқдордаги пулим бор эди.
Динимни сақлаганим учун Аллоҳ ҳам молимни сақлабди.

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.
@muhammadodiluzofficial