Get Mystery Box with random crypto!

ДАЛАЛАРГА ОШУФТА ДИЛЛАР | "YORQIN HAYOT" GAZETASI

ДАЛАЛАРГА ОШУФТА ДИЛЛАР
Учқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобуржон Тўламирзаев "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан "Гулхумор” кўптармоқли фермер хўжалиги раҳбари, “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ордени соҳибаси, вилоят Кенгаши депутати Гулҳумор Тоғаевани табриклаб, эсталик совғалари топширди.
Гулхумор опани нафақат туманда, балки вилоят, ҳатто республикада ҳам яхши билишади, ҳурматлашади. Кўпчилик унинг салкам йигирма беш йиллик фермерлик фаолияти даврида амалга оширган хайрли ишларига гувоҳ бўляпти. Қачон қараманг, тиниб-тинчимайди, юрт равнақи. ободлиги йўлида елиб-югуради. Меҳнатининг самарасини кўриб, кўзи қувонади. Опа нафақат ўзи, оиласининг фаровон бўлишини эмас, балки қилаётган ишларининг нафи ҳамқишлоқларига, барчага тегишини истайди.
Қаҳрамонимизнинг яна бир фазилатини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айрим фермер ва тадбиркорларда бугун етишмаётган халқпарварлик, элсеварлик, мурувват хислатлари унда бор. Ўз ишчилари, ҳудуддаги мактаб, боғча болалари, кам таъминланган оилалардан саховатини аямайди.
Ўрта бўйли, буғдой ранг, истараси иссиқ, фидойи бу аёлнинг ёниб турган кўзлари, шиддатини кўриб, унинг қалбида эл-юртга хизмат қилишдек улкан тўлқин мавж ураётганига гувоҳ бўлдик. Беихтиёр ардоқли шоиримиз Ҳабиб Саъдулланинг қуйидаги мисралари ёдимизда тушди:
Дўстлик, иноқлик неларга қодир,
Бу сирни Учқўрғон кўрсатаётир.
Сахий хазинага айланган чўллар,
Омон бўлсин аҳил, қабарган қўллар.

Ҳа, қабарган қўллари билан эл ризқ-рўзини яратаётган, меҳнатидан бахт топган Гулхумор Тоғаевага биз ҳам энг самимий тилакларимизни билдириб қоламиз.