Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган | "YORQIN HAYOT" GAZETASI

Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ҳар бир давлатнинг ўз мадҳияси бор. Унда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги мужассам этилган. А. Орипов шеъри, М. Бурхонов мусиқаси остида янграйдиган мадҳиямиз ўзининг сеҳрли оҳанглари узра қалбларимизни ларзага солиб, кўтаринки кайфият улашади. Шу азиз Ватанни янада севиш ва ардоқлашга ундайди. Бугун туманимизнинг барча ҳудудлари, ташкилот ва муассасаларида соат 10.00 да мадҳиямиз баралла, тантанавор ҳолатда ижро этилди. Энг олий рамзимиз узоқ йиллар янграйверсин. Она юртимиз осмони доимо мусаффо бўлсин.