Get Mystery Box with random crypto!

Туркиядаги зилзилада 6 ёшли ўғлидан айрилган отанинг сўзлари: | "Yoqub Oxun" Jome masjidi | Rasmiy kanal kanal

Туркиядаги зилзилада 6 ёшли ўғлидан айрилган отанинг сўзлари:

— «Ўғлимиз Аҳмадни Аллоҳ яратди, уни бизга сотгани ҳам, ҳадя ҳам қилгани йўқ. Уни маълум муддатга омонат қилиб берди.

Биз у муддатни билмаганимиз сабабли доим биз билан қолади деб ўйлаган эканмиз. Аммо вақт соати шу кунгача экан.

Менга тегишли мулкни бирорта бегона олишга ҳаракат қилса қаршилик кўрсатардим. Лекин мулкни ўз эгаси сўраса қўлимиздан нима ҳам келарди.

Роббим бизга бир гулни омонат қилиб, 6 йил ифоридан ҳидлашимизни насиб қилди. Бу 6 йилни ҳар бир они учун Роббимга ҳамд айтишга қарздорман. Энди давоми иншааллоҳ жаннатда...».

https://t.me/Abdolbobojomemasjidi